Доғистоннинг Губден қишлоғида уч нафар жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда Доғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотига таяниб, «РБК» хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, куч тизими ходимларининг таслим бўлиш ҳақидаги таклифига жавобан ўт очган уч нафар жангари йўқ қилинган.
Нашрнинг аниқлик киритишича, ўлдирилган террорчиларнинг шахси аниқланган бўлиб, улардан бири федерал қидирувда бўлган.
Аввалроқ Доғистоннинг Губден қишлоғида федерал куч вакиллари томонидан жангарилар борлиги тахмин қилинган уйнинг қуршаб олинганлиги ҳақида маълум қилинган эди. Ҳозирги пайтда қуршаб олинган уй кўздан кечирилмоқда.
Изоҳ (0)