Япония полицияси Саппоро шаҳридаги меҳмонхона эгасини қамоққа олди: у чет эллик турувчиларни ишлашга — хоналарни тозалаш ёки кўрпа-тўшак солишга мажбурлашда айбланмоқда. Бунинг эвазига у истиқомат учун пул олмаган ёки чегирма берган. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.
Японияда мамлакатга қисқа муддатли сайёҳлик визаси билан келган чет эл фуқароларининг тўлов эвазига ишлаши ман этилган. Шу боис мазкур ҳолат қонун бузилиши деб топилди.
Меҳмонхона эгаси билан бирга унинг қўлида ишлаган Хитой ва Малайзиядан келган сайёҳлар ҳам қамоққа олинди. Улар меҳнати эвазига пул олмаганлигини билдириб, айбини инкор этмоқда.
Полиция ҳибсга олинган тадбиркорга тегишли яна 13 мехмонхонани текшириш ниятида.
Изоҳ (0)