Баҳрайн қироли шайх Ҳамад бин Иса Ал Халифа Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисийдан эксклюзив тарзда Синай ярим оролида кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқини олди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Миср давлати раҳбари Баҳрайн монархининг Қизил денгиздаги Шарм-аш-Шайхда жойлашган Наама-бейда учта виллани сотиб олиш ҳуқуқи тўғрисида махсус фармон имзолади», — дейилади Egypt Independent нашри хабарида.
2012 йилгача араблар ва хорижликларга Синай ярим оролида 99 йиллик ижара тамойили асосида ер-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи берилар эди, аммо тўрт йил аввал мамлакат қонунчилигига ўзгартиришлар киритилди, уларга мувофиқ, ярим оролда шахсий мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи фақат мисрликларда мавжуд.
Ўтган йили қонунга киритилган қўшимчаларга кўра эса, ота-онаси ҳам мамлакат фуқаролари бўлган мисрликлар ёки тўлиқ Миср мулки бўлган компаниялар Синайда кўчмас мулкка эгалик қила олади.
Давлат раҳбарининг янги фармони Синайда хусусий мулкка эга бўлган арабларнинг маълум категориясига Миср фуқаролари билан тенг ҳуқуқларда муносабатда бўлиш имконини беради. Ас-Сисийнинг қарори муайян доираларда норозиликни келтириб чиқарди.
Изоҳ (0)