Россиянинг Красноярск шаҳрида яшовчи Алёна Раева исмли қиз Мўғулистонда бўлиб ўтган «Дунёдаги энг чиройли чеҳра» танлови ғолибига айланди, деб ёзади Metro газетаси.
Танловда Европа, Осиё, Америка, Африка мамлакатларидан 60 нафар қиз иштирок этди. Финалда қизлар саҳнага миллий либослар, оқшом либослари ва чўмилиш кийимларида чиқди, шунингдек, ҳакамлар билан интервью ўтказди.
Алёна Раевага тож кийдиришди ва пул мукофоти тақдим этишди. Ундан кейинги учта ўрин Замбия, Филиппин ва Мўғулистон вакилаларига насиб этди.
Пул мукофоти ҳажмига аниқлик киритилмади. Йил давомида танлов ғолиби хайрия акцияларига таклиф этилади.
Изоҳ (0)