Россия Федерал хавфсизлик хизмати Доғистоннинг Сулаймон-Стальский туманида 3 нафар жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Жангарилар Цмур аҳоли пункти шарқидаги ўрмонда аниқланган. Қуролни топшириш ва таслим бўлиш ҳақидаги таклифга жавобан улар куч тизими ходимларига қарата ўт очди. Натижада махсус бўлинма ходимларидан бири яраланди. Тинч аҳолидан ҳеч ким жабрланмади.
Доғистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага кўра, ўлдирилган жангарилар республика ҳудудида қатор оғир жиноятларни амалга оширишга алоқадор бўлган.
Ҳозирда ФХХ ходимлари жангариларнинг эҳтимолий шерикларини қидирмоқда. Аксилтеррор операцияси давом этмоқда.