Россияга Исроилнинг нархлари қатъий белгиланган Cofix қаҳвахоналари тармоғи кириб келади, дея хабар бермоқда Afisha Daily. Уларда ҳар қандай егулик ёки ичимлик 50 рублдан сотилади.
Москвадаги биринчи муассаса келаси ҳафта «Охотний Ряд» савдо марказида очилади. Бу ичкарисида бир-иккита столлари бўлган ва қаҳвани ўзи билан олиб кетиш мумкин бўлган кичик вагонча бўлади. 50 рубллик қаҳвадан ташқари, бу ерда маффин, смузи ва салатлар, шунингдек, сирники ва шўрвалар сотиб олиш мумкин бўлади.
Расмий «афсона»га кўра, Cofix ғояси унинг асосчиси Ави Кацга у оддий ёқилғи қуйиш шохобчасида икки чашка қаҳва, сақич ва кексдан иборат буюртмага 50 шекеллик купюра билан тўловни амалга ошира олмагач, келган. 2013 йилда у белгиланган нархли қаҳвахоналар тармоғига асос солган, у ерда ҳар қандай маҳсулот беш шекель турган. Икки йил ичида тармоқ ичидаги қаҳвахона, бар ва дўконлар сони 150 тагача етди.
Изоҳ (0)