Видео: Тарихдаги энг кучли ядро зарбаларининг таҳлили
YouTube хостингидаги RealLifeLore каналига турли атом портлашлари, шу жумладан, энг кучлилари таҳлил қилинган видео жойлаштирилди. Видео муаллифлари ядро зарбасидан чиқадиган энергия, юзага келган булут баландлиги ҳамда вайроналарнинг кўламига баҳо берди.
Хиросимадаги ядро бомбасининг қуввати 15 минг тонна тротил кучига тенг бўлган. 1970 йилларда ишлаб чиқилган B83 термоядровий снаряднинг синовида ажратилган энергия миқдори 1,2 миллион тонна тротилга тенг бўлган. Булут баландлиги эса 20 километргача етган.
Собиқ иттифоқнинг «Бомба подшоси» ядро зарбасидан сўнг булут 50 километргача етиб, стратосфера қатламигача кўтарилган.
Видео муаллифлари, шунингдек, турли мамлакатларнинг ядро қуроли захирасини таққослади. Унга кўра, 7 мингдан ортиқ жанговар каллакка эга бўлган Россия бу борада рекордчи ҳисобланади.