Перуда икки моторли енгил самолёт қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Мамлакат транспорт ва алоқа вазирлигига кўра, Cessna 207 Сан-Мигель провинциясида ҳалокатга учради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий Air Majoro авиакомпаниясига тегишли бўлган ҳаво кемаси жанубий соҳилбўйидаги Наска шаҳридан мамлакат шарқидаги Пукальпа шаҳрига рейсни амалга ошираётганди. Парвоз чоғида самолёт йўналишдан четлашган, унинг экипажи билан алоқа узилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокат ноқулай об-ҳаво шароити туфайли юз берган.