Исроилнинг Қуддус шаҳрида 9 октябрь, якшанба куни эрталаб полиция бошқармаси атрофида, тезюрар трамвай бекати яқинида ҳужум уюштирилди: 39 ёшли фаластинлик автомобилидан ўткинчиларга қарата ўт очди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
У жами 6 кишини яралагани билдирилмоқда. Ўткинчи аёл оғир ҳолатда касалхонага етказилди ва шу ерда оламдан ўтди.
Жиноятчи ҳодиса жойидан яширинишга ҳаракат қилди, бироқ полициячилар мотоциклда уни қува кетди. Фаластинлик улар орасида бўлган полиция ходимасига ўқ узиб, яралади (кейинчалик бу аёл ҳам касалхонада ҳаётдан кўз юмди).
Жавоб ўқи билан жиноятчи отиб ўлдирилди. ҲАМАС мазкур ҳодисани «интифаданинг давом этиши» деб баҳолагани таъкидланмоқда.