АҚШнинг Мичиган штати, Гранд-Рапидс шаҳрида отишма оқибатида бир киши ўлдирилди ва 8 кишига жароҳат етказилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Отишма 9 октябрь, якшанба куни маҳаллий вақт билан 04:00 атрофида рўй берган. Жароҳатланганлар касалхонага етказилди.
WoodTV телеканали полиция мазкур отишма бўйича гумонланувчилар ҳақида маълум қилмаганини таъкидламоқда. Шаҳар полицияси сержанти Терри Диксонга кўра, ҳозирда ҳодиса тафсилотларига аниқлик киритишга уринилмоқда.