Таиланднинг 88 ёшли қироли Пумипон Адульядетнинг саломатлиги ўтказилган гемодиализдан сўнг беқарор бўлиб турибди. Бу ҳақда қироллик саройи баёнотида маълум қилинди, дея хабар беради «Интерфакс».
Ҳужжатда 8 октябрь, шанба куни қирол қонини токсинлар, ортиқча тузлар ва суюқликлардан тозалаш жараёни ўтказилгани, бу эса унинг қон босими кескин тушиб кетишига сабаб бўлгани билдирилган. Шифокорлар зарур даволаш муолажаларини қўлламоқда, қирол ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмасига уланган.
Маълумот учун, 1946 йилда тахтга ўтирган Пумипон Адульядет ногиронлик курсисига ўтириб қолган ва охирги икки йил мобайнида турли ташхислар билан касалхоналарга ётқизилганди.