Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Бразилия терма жамоасининг сентябрь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ–2026 саралаш баҳсларига чақирилмайдиган бўлди. Бу ҳақда Globo нашри хабар берди.

Бразилия 4-сентябрь куни ўз майдонида Чили, 9 сентябрь куни эса сафарда Боливия терма жамоасига қарши ўйин ўтказади. Ушбу беллашувлар Жанубий Америка қитъасидаги саралаш босқичининг сўнгги турларидан ҳисобланади. Футболчининг жисмоний ҳолати ва клубдаги юкламалари инобатга олинган ҳолда мураббийлар штаби Винисиусга дам беришга қарор қилган.
Маълумот учун, Карло Анчелотти бошчилигидаги Бразилия терма жамоаси ЖЧ–2026 турнирининг финал босқичига муддатидан олдин йўлланмани қўлга киритган. 18 турдан кейин “пентакампеонлар” 25 очко билан турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. Ҳатто сентябрь ойидаги икки ўйинда мағлуб бўлишса ҳам, Бразилия кучли олтиталикдан чиқиб кетмайди.
- Винисиус 2019 йилдан бери Бразилия терма жамоасидан чақирув олди.
- У ҳозирга қадар “сариқ-яшиллар” таркибида 41 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ҳамда 6 та ассист муаллифига айланган.
- Transfermarkt портали ҳужумчининг қийматини 170 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)