• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.19
    • RUB155.71
    • EUR14597.97
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Шунчаки реквизит эмас: фильмлардаги овқатлар ҳам нимагадир ишора қилишини билармидингиз? 

    Кинодаги таомлар шунчаки реквизит эмас. Улар қаҳрамонларни, яширин маъноларни ва ҳатто бутун воқеани тушуниш калитидир. Овқатлар бир қарашда кўринганидан кўра чуқурроқ маънога эга. Қуйидаги мақолани ўқигач, кинога бутунлай бошқача назар билан қарайсиз.

    “Шоколад”

    Шоколад эркинлик ва ҳузур-ҳаловат тимсоли сифатида бутун фильмнинг асосий ғоясини акс эттиради. У нафақат ширин егулик, балки шаҳар аҳолисининг қўрқув ва истакларини акс эттирувчи рамздир. Шоколад анъаналардан ташқарига чиқиш ва дунёқарашни кенгайтиришни англатади. Вианн дўконининг очилиши шаҳарнинг қаттиқ ахлоқий меъёрларига киритилган илк ёриқдир. Фильм шаҳар ҳаётига кириб келаётган янги турмуш тарзининг турли қирраларини кўрсатиш учун шоколад тарихи ва таъмини моҳирона қўллайди. У хилма-хиллик, аёллар ҳуқуқи, мустақиллик, романтика ва ўзликни англашни намоён этади.

    “Рататуй”

    Каламуш Реми танқидчи Эго учун айнан рататуй тайёрлагани бежиз эмас, чунки бу таом ошпазнинг ҳар ким овқат пишира олишига бўлган ишончини кўрсатади. Ахир бу оддий қишлоқ таоми манмансираб юрган танқидчини болалигига қайтаради. Рататуй унга оиласини эслатади. Шунингдек, ҳар қандай нарсадан ҳам санъат асари яратиш мумкинлигини исботлайди. Айтганча, таом номи ҳам сўз ўйини ҳисобланади. Чунки унда инглизча “каламуш” маъносини англатувчи “рат” сўзи мавжуд.

    “Кун-фу панда”

    Понинг отаси ўз ҳунарини жон-дилдан севади ва шаҳарда энг лаззатли угра тайёрлайди. Унинг овқатга бўлган иштиёқи Понинг буюк жангчи бўлиш орзусини акс эттиради. Гарчи отаси ҳар доим ҳам Пони тушунмаса-да, уни қўллаб-қувватлайди ва шу билан бирга панданинг жисмоний саломатлигига ғамхўрлик қилади. Бу мультфильмдаги угра шунчаки таом эмас. У қаҳрамоннинг оилавий илдизлари ва ватанига садоқати рамзи.

    “Руҳлар олами”

    Овқат бу ерда нафақат исрофгарлик рамзи, балки ота-оналар (катта авлод) ва фарзандни (ёш авлод) ажратиб турадиган мезон сифатида намоён бўлади. Шунингдек, таом ҳаммомга келувчи руҳларга аталган инъом ҳисобланади. Бироқ худоларни унутган одамлар тайёрланган таомларни ўзлари еб қўяди. Бу нафақат очкўзлик, балки замонавий жамиятда эътибордан четда қолган қадимий маданиятга ҳурматсизликдир.

    “Матрица”



    Жамоага ким хоинлик қилгани фош этилган саҳнада, Сайфернинг стейкни қандай иштаҳа билан еяётганини кўриш мумкин. Чунки у ўзи учун бахтни барча саволларга жавоб топишда эмас, балки ҳаётнинг оддий қувончларида эканлигини англаган: лаззатли таомлар, гўзал манзаралар, ҳашаматли ҳаёт. Буларнинг барчасини у матрицадан чиқиб кетгач йўқотган эди. Унинг учун билмаслик - бу роҳат. Шунинг учун ҳам у дўстларига хиёнат қилади.

    “Меню”

    Фильм воқеалари хусусий оролда жойлашган ва жиддий ошпаз Жулиан бошқарадиган супер элита ресторанда кечади. Бироқ энг эътиборга лойиқ таом фильм охиридаги чизбургердир. Чунки қаҳрамон ошпазнинг хонасини тезгина кўздан кечириб, бу шафқатсиз одамга аслида нимани пишириш ёққанини кўрсатувчи далилларни топади.

    “Рататуй” мультфильмидаги Эго сингари бу оддий таом ошпазни карьерасининг бошланишига, ҳаёт оддий қувончларга тўла бўлган даврларга қайтаради. Ўшанда овқат тайёрлашда нафислик ва ҳайратга солишнинг ҳожати йўқ эди. Эрка бойларнинг кўнглини овлаш шарт эмасди. Оддий бутерброд кўплаб оддий одамларни тўйдириши ва уларга озгина бахтли тўқлик келтириши мумкин бўлган пайтлар эди.

    “Ошпаз йўлга чиқди”

    Бош ошпаз Карл Каспер севгилиси Молли учун бир ликоп спагетти тайёрди. Бу ҳолат Молли ошпазнинг тайёргарлик жараёнини кузатаётганда ёқимли ўйноқилик туйғусини уйғотади. Камера бош ошпазга эмас, балки пастага қаратилади. Хира ёритилган квартирада тасвирга олинган бу саҳна таом атрофида ҳис-туйғулар уйғотади ва ажойиб паста таомидан олинган лаззатни акс эттиради. Фильмнинг қолган қисми ошпазлик ва унинг оила, жамият ҳамда маданият билан алоқасини ўрганар экан, спагетти саҳнаси овқат ва муҳаббатнинг бир-бирига қандай чамбарчас боғланганлигини акс эттиради.

    19 август, 09:05   Изоҳ (0)   474
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36

    Зеленский ва Трамп учрашувида нималар муҳокама қилинди?

    19 август, 09:19

    “Эгасиз аёллар мигрант бўлади” — “Ракурс” подкастининг навбатдаги суҳбатдоши 16 йилдан бери муҳожирликда яшаётган журналист Соҳиба Ҳаёт

    18 август, 21:35

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзгидромет” 20 августда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 19 август, 11:01

    “50 минг фаластинликнинг ўлими келажак учун муҳим” — Исроил собиқ разведка генерали

    Дунё | 19 август, 10:56

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    Дунё | 19 август, 10:36

    Қорақалпоғистонда майнинг учун махсус зона ташкил этилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 19 август, 10:17

    Instagram: Отасига машина совға қилган Шаҳзод Султонов, ўғиллари билан клип суратга олаётган Шоҳруххон, бакалавр дипломини олган Шаҳло Зоирова

    Маданият | 19 август, 10:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.