• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.19
    • RUB155.71
    • EUR14597.97
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    CNN: Трамп Украинага берилган ёрдам миқдорини ошириб кўрсатди

    АҚШ президенти Дональд Трамп 18 август куни Украина раҳбари Владимир Зеленский билан учрашув чоғида матбуотга нотўғри маълумотлар берди. CNN ҳарбий ёрдам бўйича маълумотни текшириб чиқди.

    Foto:
    Фото: Reuters

    Трамп нутқи давомида АҚШ Украинага уруш даврида 300 миллиард доллардан ортиқ ёрдам бергани ҳақида гапирди. Бошқа нуқтида эса “Менимча, бу рақам 300 миллиард доллардан анча юқори. Балки 350 миллиард бўлиши мумкин”, деган эди.

    Бироқ фактлар бу даъвони рад этади. Германиядаги Киeл Иқтисодиёт институти маълумотларига кўра, 2022 йил январь охиридан 2025 йил июнигача АҚШ Украинага ҳарбий, молиявий ва гуманитар ёрдам сифатида 134 миллиард доллар ажратган. Бу АҚШнинг ушбу давр мобайнида ваъда қилган 139 миллиард долларининг деярли ҳаммасини ташкил қилади.

    АҚШ Бош инспекторига кўра, 2025 йил мартигача Украина учун жами 185 миллиард доллар маблағ тасдиқланган, шундан қарийб 90 миллиард доллари реал сарфланган. Бироқ бу суммага АҚШ ичида қурол ишлаб чиқариш учун кетган маблағлар ва бошқа давлатларга ажратилган ёрдам ҳам киритилган.

    CNN сўровидан кейин Оқ уй расмийси аноним тарзда жавоб қайтариб, инспектор келтирган 185 миллиард долларлик рақамни тилга олган. У, шунингдек, G7 ташаббуси доирасида берилган 20 миллиард долларлик қарзни ҳам эслатган.

    Шунга қарамай, бу рақамлар ҳам Трампнинг “350 миллиард долларлик” даъвосига яқинлашмайди. Расмийлар “ҳисоб-китобда” ҳатто Украинага алоқаси бўлмаган нарсаларни ҳам қўшиб юборган:

    • Россия босқинидан кейин  АҚШ оилалари сезган 90 миллиард доллардан ортиқ инфляция;
    • Россияга қарши санкциялар ортидан АҚШ экспортининг 16 миллиард долларга камайиши;
    • Уруш сабаб ўғит нархининг ошиши билан боғлиқ 7 миллиард долларлик қўшимча харажат.

    Мутахассисларнинг фикрича, буларнинг ҳеч бири Украинага берилган ёрдам сифатида ҳисобланиши мумкин эмас. Айниқса, америкаликларнинг инфляция туфайли кўрган зарари Украинага ёрдам деб кўрсатилиши мутлақо мантиқсиз.

    19 август, 10:00   Изоҳ (0)   882
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36

    Зеленский ва Трамп учрашувида нималар муҳокама қилинди?

    19 август, 09:19

    “Эгасиз аёллар мигрант бўлади” — “Ракурс” подкастининг навбатдаги суҳбатдоши 16 йилдан бери муҳожирликда яшаётган журналист Соҳиба Ҳаёт

    18 август, 21:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Афросиёб” поездларида Wi-Fi хизмати йўлга қўйилди

    Ўзбекистон | 19 август, 12:39

    Финляндия президенти Украинадаги урушни 1944 йилги вазият билан таққослади

    Дунё | 19 август, 12:18

    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

    Реклама | 19 август, 12:00

    Қозоғистон Марказий Осиё давлатларини сувни адолатли тақсимлашга чақирди 

    Марказий Осиё | 19 август, 11:58

    Жаҳонгир Позилжонов ва Достон Эргашев қўшиқларидан рухсатсиз фойдаланган диджей жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 19 август, 11:47

    “Ливерпуль” Конатега шарт қўйди

    Спорт | 19 август, 11:36

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    Дунё | 19 август, 11:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.