• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.19
    • RUB155.71
    • EUR14597.97
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда меҳнат инспекторларига олдиндан огоҳлантирмай текширув ўтказишга рухсат берилади

    Ўзбекистонда 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат меҳнат инспекторлари томонидан ўтказиладиган текширувлар ҳақида ваколатли органни олдиндан хабардор қилиш тартиби бекор қилинади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Президентнинг “Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, 2025 йил декабргача давлат меҳнат инспекторлари томонидан текширувлар ўтказиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

    Бунда қуйидагилар назарда тутилиши лозим:

    • тадбиркорлик субъекти номи аниқ бўлмаган ҳолатларда текширув тайинлаш тўғрисидаги буйруқда ҳуқуқбузарлик содир этилган объектни (манзилни) кўрсатган ҳолда текширув ўтказиш;
    • давлат меҳнат инспекторларининг қонун бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги ёзма кўрсатмаларини белгиланган муддатларда бажармаган иш берувчиларда текширув ўтказиш;
    • иш берувчини текширув тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқдан унинг ЯММТдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилиш;
    • текширув давомида фаолияти легаллаштирилган ишчиларга иш ҳақи ҳисобланмаслиги қайта текширув ўтказишга асос бўлиши.

    Фармонда белгиланишича, 2025 йил 1 сентябрдан “Хавфни таҳлил этиш” тизимининг таҳлил натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъектини хабардор қилиш тартиби давлат меҳнат инспекторлари томонидан ўтказиладиган текширувларга татбиқ этилмайди.

    Шу санадан бошлаб Ўзбекистонда корхоналар ўзида мавжуд вакансиялар ҳақида бандлик органларига маълумот бериш мажбуриятидан озод этилади. Шу билан бирга, иш берувчилардан бандлик органлари йўлланмаси асосида юборилган номзодларни ишга қабул қилмаганлик учун сабаб келтириш талаби бекор қилинади. Бу ҳолатда иш берувчи маъмурий жавобгарликка тортилишига чек қўйилади. Норасмий бандликка йўл қўйган иш берувчиларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади.

    19 август, 09:03   Изоҳ (0)   591
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36

    Зеленский ва Трамп учрашувида нималар муҳокама қилинди?

    19 август, 09:19

    “Эгасиз аёллар мигрант бўлади” — “Ракурс” подкастининг навбатдаги суҳбатдоши 16 йилдан бери муҳожирликда яшаётган журналист Соҳиба Ҳаёт

    18 август, 21:35

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзгидромет” 20 августда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 19 август, 11:01

    “50 минг фаластинликнинг ўлими келажак учун муҳим” — Исроил собиқ разведка генерали

    Дунё | 19 август, 10:56

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    Дунё | 19 август, 10:36

    Қорақалпоғистонда майнинг учун махсус зона ташкил этилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 19 август, 10:17

    Instagram: Отасига машина совға қилган Шаҳзод Султонов, ўғиллари билан клип суратга олаётган Шоҳруххон, бакалавр дипломини олган Шаҳло Зоирова

    Маданият | 19 август, 10:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.