Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 1 октябрь куни АҚШ давлат котиби Жон Керри билан телефон орқали суҳбатлашди, деб ёзади «ТАСС» Россия ташқи сиёсий муассасасининг «ВКонтакте»даги саҳифасига таяниб.
Суҳбатдошлар Суриядаги вазиятни муҳокама қилишни давом эттириб, хусусан, ноқонуний қуролли гуруҳлар низо томонларининг ўт очишни тўхтатиши ҳақидаги Россия-Америка келишувларига қарамасдан, жанговар ҳаракатларни давом эттираётган Алеппо атрофидаги вазиятни нормаллаштириш имкониятларини кўриб чиқди.
«‘Мўътадил’ Сурия мухолифатининг кўплаб отрядлари ярашув амал қилмайдиган ‘Жибҳат ан-Нусра’ террорчиларидан ажралиб чиқишни истамаяпти», — дейилади хабарда.
Сергей Лавров, шунингдек, Ғарб томонидан назорат қилинувчи мухолифатчиларнинг «Жибҳат ан-Нусра»га илтифот билан муносабатда бўлишга уринишлари номақбуллигига эътибор қаратди.
Изоҳ (0)