Евро ҳудуди иқтисодиёти Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиш бўйича референдуми натижаларидан кейинги саросимани муваффақиятли бартараф этди. Бу ҳақда Европа Марказий банки раиси Марио Драги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Евроиттифоқ иқтисодий ҳолати барқарорлигича қолмоқда: Brexit билан боғлиқ карахтликка дош беришда муаммолар кузатилмади», — дея таъкидлади Драги.
Марказий банк раиси келтирган рақамларга кўра, жорий йилда евро ҳудудида ялпи ички маҳсулот ўсиши 1,7 фоиз, 2017 ва 2018 йилларда эса 1,6 фоиз даражасида бўлиши кутилмоқда.
Инфляция даражаси ҳам паст бўлиб, бу йил 0,2 фоиз, келгуси йилда эса, нефть арзонлиги ва маошлар ўсиши суръати пастлиги туфайли, 1,2 фоиз бўлиши тахмин қилинган.
Изоҳ (0)