Евроиттифоқ Туркиядаги суриялик қочоқларга ҳар ойда 30 евро ҳажмида молиявий кўмак бериб туради, деб ёзади «РБК».
Пул қочоқларнинг банк карталарига келиб тушади. Ёрдам дастурини амалга ошириш билан Туркиянинг «Қизил ярим ой» ташкилоти ва БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури Туркия ҳукумати ҳамкорлигида шуғулланади. Тўлов октябрдан бошланиши керак. Дастурга Евроиттифоқ жами 350 миллион евро ажратади.
Гуманитар ёрдам бўйича еврокомиссар Христос Стилианидис таъкидлашича, ойлик тўловлар қочоқларга бироз бўлса-да, «нормаллик ҳисси»ни қайтаради. Унинг сўзларига кўра, дастур «мисли кўрилмаган инқирозга мисли кўрилмаган жавобдир».
2016 йил мартида Европа иттифоқи Туркия билан миграция инқирозини ҳал қилиш тамойилларини келишиб олган эди. Битим доирасида Грецияга келадиган ноқонуний муҳожирларнинг барчаси Туркияга қайтариб юборилиши керак, бунинг учун харажатларни Евроиттифоқ ўз бўйнига олди.
Изоҳ (0)