Ироқнинг нефть қазиб олишни музлатиш жараёнига қўшилиши истисно этилмайди. Бу ҳақда мамлакат нефть вазири Жаббор ал-Лоибий маълум қилди, дея хабар берди «ТАСС».
«ОПЕК ва унинг аъзолари учун фойда келтириши мумкин бўлган ҳамма нарса амалга ошиши мумкин. Биз буни 28 сентябрь, чоршанба куни норасмий учрашувда муҳокама этамиз», — дея таъкидлади вазир.
Маълумот учун, Жазоирда Халқаро энергетика форуми бўлиб ўтмоқда ва унинг доирасида нефть экспорт этувчи давлатлар қазиб олишни музлатиш бўйича музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
Венесуэла, Эквадор ва Кувайт мазкур муҳокама ташаббускори деб айтилмоқда. Саудия Арабистони, Ироқ ва Эрон вазирлари мазкур ёпиқ музокарларда иштирок этишини тасдиқлаган.
Изоҳ (0)