Хитой шимоли-ғарбидаги Нинся-Хуэй автоном туманида жойлашган кўмир конида газ портлаши туфайли камида тўққиз киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Портлаш Шицзуйшань шаҳридаги шахтада юз берган. Қутқарув ишларига 200 нафар қутқарувчи ва 46 ишчи сафарбар этилган.
Хабар беришларича, ер остида 11 киши қамалиб қолган.
Изоҳ (0)