Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида 26 сентябрь куни «Ўзбек киноси кунлари»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир 28 сентябрга қадар давом этади, деб хабар бермоқда MyDay.
Кино кунлари мобайнида ўзбекистонлик ижодкорлар томонидан сўнгги тўрт йилда суратга олинган энг сара саккизта бадиий фильм намойиш этилиши кўзда тутилган.
Улар қаторида «Хазонрезги», «Зарб», «Паризод», «Сеҳрли қалпоқча» ва бошқа ўзбек фильмлари тақдим этилади.
Тадбирда режиссёрлар Сарвар Каримов, Баҳодир Одилов, актриса Шаҳзода Матчоновадан иборат Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашмоқда.
Тадбир Ўзбекистон ва Туркманистон ҳукуматлари ўртасида 2014—2016 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик дастурига асосан ташкил этилган.
Изоҳ (0)