Америкалик актёр Том Хэнкс Нью-Йоркдаги Марказий хиёбонда югураётган вақтида келин-куёв Элизабет ва Райаннинг тўй суратларига тушиб қолди, деб ёзади TJournal. Бу ҳақда Ушбу кадрларни олган фотосуратчининг дўсти Мэг Миллер гапириб берди.
Миллернинг сўзларига кўра, фотосессия чоғида суратчи фотоаппаратни тушириб, боғда югураётганлардан бири кадрдан чиқиб кетишини кутиб турган. Бироқ у, аксинча, яқинроқ келган ва машҳур актёр бўлиб чиққан.
Хэнкс ёшларни табриклаган, кейинроқ ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларига улар билан тушган селфисини жойлаган.
Elizabeth and Ryan! Congrats and blessings! Hanx. pic.twitter.com/Uy2GIqYphU
— Tom Hanks (@tomhanks) September 24, 2016
Изоҳ (0)