Cessna 140 ва Piper Cherokee енгил моторли самолётларининг ҳавода тўқнашиб, Нью-Йорк штати (АҚШ), Норт-Коллинс аҳоли пункти яқинида қулаши туфайли 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эри округи шерифи бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Бошқармага кўра, ҳалокат 25 сентябрь, якшанба куни маҳаллий вақт билан 09:45 да рўй берган. Самолётлар аҳоли пунктига қадар учиб бормаган ва автойўллар кесишмаси яқинидаги майдонга қулаган.
Ҳалок бўлган учувчилар тажрибали бўлган ва парвозлар билан камида 15 йилдан бери шуғулланган. Фожиа эса «ёпиқ ҳудудлар»га эътибор бермаганлик туфайли содир бўлгани билдирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)