Тинч океани акваториясида, Япония шарқий қирғоқлари яқинида 6,1 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
23 сентябрь, жума куни Тошкент вақти билан 03:14 да содир бўлган ерости силкиниши эпимаркази Япониянинг Татеяма шаҳридан 146 километр шарқда жойлашган.
Мазкур зилзила силкинишлари кучи «вайронкор» деб баҳоланди.
Изоҳ (0)