23 сентябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев Рио—2016 Паралимпиадасидан кейин 55 кишини мукофотлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Миллий олимпия қўмитаси президенти Мираброр Усмонов «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланди.
2. Ўзбекистонда рўйхатга олинган барча партияларга Президент сайловида иштирок этишга ижозат берилди. МСК баёнотига кўра, Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси ошкоралик ва очиқлик тамойиллари асосида олиб борилмоқда.
3. Хитой раҳбари Шавкат Мирзиёевни унга Ўзбекистон Президенти вазифасини бажариш юклатилганлиги муносабати билан табриклади. Хитой элчиси Хитой раҳбарининг Ўзбекистон раҳбариятига йўллаган қутлов мактубини топширди.
4. Қашқадарёда пахта теримчилари учун «Меҳнат роҳат» палаткали шаҳарчаси барпо этилди. Хабар беришларича, шаҳарча ҳудудидаги ошхона, тиббиёт пункти, савдо дўкони, гўзаллик салони ва бошқа қўшимча хизматлардан аҳоли мамнун.
5. Шимолий Кореяда мамлакат тарихидаги илк авиашоу ўтказилади. Ташкилотчилар томонидан пиво фестивали ва Япон денгизи соҳилида маҳобатли мушакбозлик уюштирилиши ҳам ваъда қилинган.
Изоҳ (0)