Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, велоспортни оммалаштириш мақсадида 24 сентябрь, шанба куни Тошкентда «Камолот- тур» IX ёшлар веломарафони ўтказилади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шу куни соат 9:00 дан 11:00 га қадар Абдулла Қодирий кўчасидан (Юнусобод тумани, Марказ-5 мавзеси) Қорасарой кўчасигача бўлган кўчаларда (Шароф Рашидов, Шайхонтоҳур, Абай, Себзор, Қорасарой кўчалари) ҳаракатланиш чекланади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу чекланишлар туфайли юзага келадиган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўради.
Изоҳ (0)