Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 22 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вазир Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан АҚШ президенти Барак Обама билдирилган ҳамдардлик учун Ўзбекистон раҳбарияти номидан АҚШ томонига миннатдорчилик билдирди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон—АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари ва муносабатларни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.
«Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар ҳам муҳокама қилинди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)