Ҳиндистон мезбонлик қилаётган футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида чорак финалга йўлланма олган жамоалар сони 5 тага етди.
Чорак финал масаласини биринчи бўлиб Япония ўсмирлари ҳал қилган бўлса, кейинроқ КХДР ва Ўзбекистон ҳам гуруҳ босқичини муддатидан аввал муваффақиятли якунлаганди.
«А» гуруҳида Эрон ва БАА термалари 7 тадан очко жамғарди. 3-турда Эрон мезбон Ҳиндистон ўсмирларини йирик ҳисобда мағлуб этган бўлса, БАА Саудияни 3:1 ҳисобида таслим қилди.
«А» гуруҳи
3-турҲиндистон — Эрон 0:3Саудия — БАА 1:3Шу тариқа чорак финалнинг биринчи жуфтлиги аниқ бўлди. «B» гуруҳи пешқадамлигини муддатидан аввал ҳал қилган Япония, «А» зонасининг иккинчи жамоаси БАА билан Жаҳон Чемпионати чиптаси учун кураш олиб боради.
22 сентябрь куни «B» ва «C» гуруҳларида ҳам 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)