Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финалида БААнинг «Ал-Айн» клубига икки ўйин натижасига кўра 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақа ғолиблиги учун курашдан чиқди.
«Локомотив» 13 сентябрь, сешанба куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида БААнинг «Ал-Айн» клубини қабул қилди. Учрашув 1:0 ҳисобида «Ал-Айн» ғалабаси билан якунига етди. Ўйиндаги ягона гол учрашувнинг 39-дақиқасида «Ал-Айн»нинг бразилиялик ҳужумчиси Каио томонидан киритилди.
Маълумот учун, 23 август куни БААда бўлиб ўтган «Ал-Айн» ва «Локомотив» ўртасида бўлиб ўтган дастлабки учрашувда ҳисоб очилмаган эди. Шундай қилиб, икки ўйин натижасига кўра, «Ал-Айн» ОЧЛ чорак финалига йўл олди.
Изоҳ (0)