Италиянинг «Кьево» футбол клуби ҳужумчиси Риккардо Межорини аёлни жиноятчи қўлидан қутқарди. Бу ҳақда Football Italia нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Порталга кўра, ҳодиса кечки пайт содир бўлган. Межорини кўчадаги қичқириқлардан уйғониб кетди ва унинг Веронадаги уйи яқинида аёл калтакланаётгани, либоси эса йиртилганига гувоҳ бўлди. 31 ёшли футболчи кўчага югуриб чиқди ва полиция келгунича жиноятчини тутиб турди.
Маълумот учун, «Интер» тарбияланувчиси бўлган Межорини 2014 йилдан бери «Кьево» учун ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда клуб учун 4 та ўйин ўтказди ва бир голга муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)