Футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида Ўзбекистон термаси иккинчи ғалабасига эришди.
Турнирнинг «D» гуруҳини Таиландни 5:3 ҳисобида мағлуб этиш билан бошлаган Ўзбекистон, 2-турда Яманни 1 та гол фарқи билан таслим қилди ва гуруҳ етакчисига айланиб олди.
Ўзбекистонликларга ғалаба келтирган ягона гол учрашув якунига 20 дақиқа вақт қолганида Асадбек Собиржонов томонидан киритилди.
Осиё Чемпионати гуруҳларидаги аҳвол билан шу ҳавола орқали танишиш имконига эгасиз.
Осиё Чемпионати U-16 «D» гуруҳи. 2-тур 20 сентябрь, сешанба
Ўзбекистон — Яман 1:0
Гол: Асадбек Собиржонов, 70 (1:0).Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов — Абубакир Мўйдинов, Ихтиёр Холдоров, Муҳаммадали Намозов, Мардон Абдуллаев, Остон Ўрунов, Расул Йўлдошев, Баҳром Соатов, Асадбек Собиржонов (Ғайрат Азизхўжаев, 84), Дониёр Абдуманнопов, Бурхон Ҳасанов (Шуҳрат Неъматов, 46).
Изоҳ (0)