АҚШда пичоқ билан уюштирилган ҳужум оқибатида 1 киши ҳалок бўлди
АҚШнинг Миннесота штатида номаълум шахснинг пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, олти киши жабрланди. Бу ҳақда Fox News телеканали маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳодиса Сент-Клауд шаҳридаги савдо маркази яқинида юз берди.
ABC телеканалининг маълум қилишича, полиция ҳужум қилишда гумонланувчини қўлга олган.
Жабрланганларнинг аҳволи ҳақида маълумот келтирилмаяпти.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар