АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Манхэттен тумани Челси даҳаси яқинида кучли портлаш содир бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» BNO News ахборот порталига таяниб.
Эълон қилинаётган маълумотларга кўра, ён-атрофдаги ҳудудларда эвакуация ўтказилмоқда.
«Дастлабки маълумотларда бир неча киши жабрлангани айтилган эди, аммо бу расман тасдиқланганича йўқ», — дейилади хабарда.
Портлаш ижтимоий тармоқларда воқеа гувоҳлари томонидан фаол тарзда муҳокама қилинмоқда.
«Портлаш Нью-Йоркдаги 6-авеню ва 23-кўча бурчагидаги хонадонимиз ташқарисида содир бўлди. Қўрқиб кетяпман. Ҳаммаси жойида деб умид қиламан», — деб ёзди Twitter фойдаланувчиларидан бири. У жойлаган видеода кўчани тўсиб қўйган ўт ўчириш машиналарини кўриш, сиреналарни эшитиш мумкин.
https://twitter.com/elisabetherapy/status/777314076397604864
Изоҳ (0)