Лондонда қочоқларни қўллаб-қувватлаб ташкил қилинган маршда 20 мингга яқин киши қатнашди, деб ёзади «ТАСС».
Акция чоғида намойишчилар Британия пойтахти марказидан юриб ўтиб, Парламент майдонида митинг ўтказди. У Solidarity with Refugees ноҳукумат ташкилоти томонидан Amnesty International, Oxfam, «Чегара билмас шифокорлар» каби ташкилотлар ҳамда Қочоқлар иши бўйича кенгаш ҳамкорлигидан ташкил этилди.
Сиёсатчилар ва бир нечта машҳур актёрларни ҳам ўз ичига олган намойишчиларнинг асосий даъвати ҳукуматга қаратилди. Вазирлар маҳкамасидан, хусусан, уруш ва ички низолар туфайли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган кишилар тақдирида фаолроқ иштирок этишни талаб қилишди.
Изоҳ (0)