Шарқий Хитойдаги «Меранти» тўфони қурбонлари сони 28 кишига етди, 15 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда. Фуцзянь провинциясида 18, Чжэцзянда эса 10 киши табиий офат қурбони бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Олдинроқ тўфон туфайли 7 киши ҳалок бўлгани билдирилганди.
Фуцзянь провинцияси тўфон туфайли кўрган зарар 16,9 миллиард юан (2,6 миллиард)га баҳоланмоқда. Чжэцзян провинциясида тўфон 900 дан ортиқ уйни вайрон қилди, 1,5 миллион аҳоли табиий офат ҳудудида қолди.
Изоҳ (0)