Нигер қуролли кучлари мамлакат жануби-шарқидаги Диффа провинциясида ўтказган операция натижасида «Боко Ҳарам» гуруҳининг 38 нафар жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат мудофаа вазирлиги вакили Мустафо Ледруга кўра, операция давомида жангариларга тегишли кўп миқдордаги қурол-яроғ ва ўқ-дори қўлга киритилди. Ҳукумат кучлари сафида йўқотиш бўлмаганлиги, икки аскар енгил жароҳат олганлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)