Россия президенти Владимир Путин Бишкекда 17 сентябрь, шанба куни бўлиб ўтган икки томонлама учрашув давомида Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбаевни Александр Невский ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Александр Невский Шарқ ва Ғарб билан ўта оқилона, бизнинг манфаатларимизга мос келадиган муносабатларни йўлга қўйган эди. Ҳамкорликдаги тарихимизнинг ёрқин саҳифаларини юрагида сақлайдиган сиз каби инсон учун бу энг муносиб мукофот деб биламан», — дея таъкидлади Путин.
«Икки давлат ўртасидаги ўзаро ишонч ва стратегик шериклик руҳига асосланган кенг кўламли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун» мазкур орденнинг тақдим этилиши Алмазбек Атамбаевнинг 60 ёшга тўлишига аталгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)