Арманистонда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида мамлакат ҳудудида жойлашган Россия базасининг икки нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Жанубий ҳарбий округ матбуот хизматига кўра, ҳодиса Арманистон шимолидаги Ванадзор шаҳри ҳудудида содир бўлди. Россиялик ҳарбий хизматдан бўш вақтида шахсий автомобилида кетаётганида бошқарувни уддалай олмаган ва машина йўл четига ағдарилган. Автомобиль салонида яна уч нафар россиялик ҳарбий хизматчи бўлган.
Ҳодиса туфайли икки киши ҳалок бўлди ва яна икки киши жароҳат олди. Улар Еревандаги ҳарбий касалхонага етказилгани билдирилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари Россия ҳарбий базаси билан ҳамкорликдаги воқеа юзасидан текширувни бошлади.
Изоҳ (0)