Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Коммерсантъ» Нашриёт уйининг веб-сайтида «Менинг дўстим Ислом Каримов» номли мақола чоп этилди, дея хабар бермоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги. Унда Япониянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Акио Кавато Ўзбекистон Биринчи Президентининг фаолияти ҳамда унинг Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилади.

Фото: «Vl.ru»

Фото: «Vl.ru»

Мақолада таъкидланишича, 25 йил давом этган президентлик мобайнида Ислом Каримов кўп нарса қилишга улгурди. Бу, авваламбор, «давлат тизимини йўлга қўйиш, пахта экспортига ўта боғлиқликни енгиб ўтган ҳолда, мустақил иқтисодиётни ташкил этиш. У мустақил ташқи сиёсатни ҳам ишлаб чиқа олди… Президент ўтган йиллар ичида давлат қурилишининг муҳим босқичи — шаклланишни якунига етказишга улгурди».

А.Кавато Ўзбекистоннинг замонавий тараққиётига батафсил тўхталиб ўтди. «Бугун, Ўзбекистонга учиб келганингда, баландликдан қараб далаларнинг батартиблиги ва Фарғона водийсининг яхши парвариш қилинганини кўриб, ҳайратга тушасан, ерга тушгандан кейин завод ва фабрикаларга ташриф буюрганингда эса ўзбек менежерлари ўз ишини тушунишини кўриб, яхши таассуротлар оласан».

Шу мавзуни давом эттириб, Кавато шундай дейди: «Менинг мамлакатим бунга алоқадор эканлигини англаш менга қувонч бағишлайди. Япония Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларига сезиларли иқтисодий ҳамкорлик кўрсатди — Япония грантлари ва инвестицияларининг жами қиймати қарийб 5 миллиард долларга тенг».

Хулоса сифатида А.Кавато Ислом Каримов томонидан ўрнатилган, давлатнинг мустақиллиги ва одамларнинг фаровонлигига қаратилган умумий йўналиш бундан кейин ҳам давом этишига ишонч билдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Профессионал асарлардан тортиб оддий қўл телефонида олинган суратларгача — фоторассомларнинг ҳисобот кўргазмасига фототашриф
Дунё
Ерни кучли ва узоқ давом этадиган магнит бўронлари қоплайди
Дунё
Даниялик сиёсатчи Россиянинг Даниядаги элчихонаси олдида яна Қуръонни ёқиб юборди. Рамзан Қодиров бунга муносабат билдирди