16 сентябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида кучли шамол кузатилиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 16 сентябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +10...+15 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +13...+18 даража, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида +15...+20 даража, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +16...+21 даража илиқ бўлади.
Жума куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида ҳаво ҳарорати +16...+21 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +23...+28 даража илиқ, Фарғона водийси вилоятларида +27...+32 даража, қолган барча ҳудудларда, хусусан, Тошкент шаҳрида +35 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.
16 сентябрга ўтар кечаси ва 16 сентябрь куни кундузи Тошкент шаҳридан бошқа барча ҳудудларда шамолнинг тезлиги сониясига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)