15 сентябрь, пайшанба куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Уни комиссия раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов олиб борди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Йиғилишда шу йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига асосий тадбирлар дастурига мувофиқ жиддий тайёргарлик кўрилаётгани таъкидланди.
«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонуннинг 9 ва 14-моддаларига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов округларини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинди. Сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тузилади. Сайловчилар сони ва округ сайлов комиссиялари манзили кўрсатилган сайлов округлари рўйхати ОАВда эълон қилинади.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга тегишли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)