Таиланд қироллиги туризм ва спорт вазири Копкран Ватанавранкул шу йил 5 октябрда Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда «Ўзбектуризм» миллий компанияси хабар бермоқда.
Вазирнинг ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Таиланд қироллиги ҳукумати ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик бўйича келишув имзоланиши кўзда тутилган.
Ватанавранкул хоним, шунингдек, 5—7 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро сайёҳлик кўргазмасида ҳам иштирок этади. Таиланд қироллиги мазкур тадбир ҳамкори ҳисобланади.
Изоҳ (0)