Исроил мамлакат марказидаги «Палмахим» ҳарбий-ҳаво базасидан жосус сунъий йўлдошини муваффақиятли учирди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Исроил телевидениеси Иккинчи канали ахборотига кўра, «Офек-11» Исроилда ишлаб чиқарилган шундай турдаги энг мукаммал қурилмадир.
Мазкур парвоз АҚШ космодромидаги портлаш оқибатида Исроилга тегишли Amos-6 сунъий йўлдоши йўқ бўлганидан кейин тахминан икки ҳафта ўтиб амалга оширилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)