Facebook Messenger дастури онлайн-тўловларни амалга ошириш имкониятини жорий қилмоқчи, деб ёзади «Газета.ru». Бу ҳақда Facebook вице-президенти Дэвид Маркус маълум қилди.
TechCrunch Disrupt анжуманида Маркус компания PayPal, Visa, MasterCard ва American Express тўлов сервислари билан музокаралар олиб бораётганини айтди.
Нашр эслатишича, июль охирида Facebook Messenger мессенжерининг бир ойлик аудиторияси 1 миллиард кишига етгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)