Galaxy Note 7 смартфонларининг ёниб кетиши сабаби, дастлабки маълумотларга кўра, батареядаги нуқсон ҳисобланади. Бу ҳақда қурилмани ишлаб чиқарувчи Samsung Electronics Co’га таяниб, Bloomberg хабар берди, деб ёзади «РБК».
Бунга ишлаб чиқаришдаги хатоликлар сабаб бўлган. Нуқсон батареялар таркибидаги пластинага босим кўрсатилиши натижасида келиб чиққан. Samsung’дагилар батарея шикастланишининг «аниқ сабаби»ни топиш учун янада пухтароқ таҳлил ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
Аввалроқ Samsung Galaxy Note 7 сотуви бошланган вақтдан буён АҚШда смартфоннинг ёниб кетиши билан боғлиқ 70 дан ортиқ ҳолатлар қайд этилгани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)