Япониянинг NEC корпорацияси ходимларни танлаб олиш тизимини яратди, у келажакда муассасалардаги кадрлар бўлимлари ўрнини қарийб тўлиқ босиши мумкин, деб ёзади «ТАСС».
Ушбу дастурнинг жорий қилиниши номзоднинг дастлабки суҳбатни инсон билан эмас, компьютер билан олиб боришини назарда тутади. Дастурий таъминот ёрдамида, берилган резюме, шунингдек, синов тестлари автоматик тарзда таҳлил қилинади. Маълумотлар асосида компьютер ҳақиқий кадрлар бўлими ходимларига ишга ёллаш борасида тавсиялар беради.
Ишлаб чиқувчилар фикрига кўра, ушбу дастурдан фойдаланиш кадрлар бўлими мутахассислари учун харажатларни камайтириш имконини беради, шунингдек, мутахассисларни саралашнинг илк босқичида инсон факторини истисно қилади.
Келажакда муҳандислар «гавда тили»ни автоматик равишда аниқлаш дастурини охиригача етказмоқчи, бу лавозимга даъвогар шахснинг тўлиқроқ портретини тузиш имконини беради.
Изоҳ (0)