Samsung Galaxy Note 7 сотуви бошланган вақтдан буён АҚШда смартфоннинг ёниб кетиши билан боғлиқ 70 дан ортиқ ҳолатлар қайд этилди. Бу ҳақда Samsung ва Канада ҳукуматининг қўшма баёнотида айтилади, деб ёзади TJournal.
Айни пайтгача бутун дунё бўйлаб Note 7 ёниб кетиши билан боғлиқ 35 та ҳолат маълум, холос. Бу ҳақда Samsung 2 сентябрдаги матбуот анжуманида маълум қилган.
Аммо 13 сентябрь куни Канада ҳукумати сайтида янгиланган маълумотлар пайдо бўлди. «Health Canada ва Samsung Canada смартфон батареяси қизиб кетишига алоқадор битта ҳолатни қайд этди. Ҳеч ким шикастланмади. АҚШда Samsung 70 дан ортиқ бундай ҳолатни қайд этди», — дейилади хабарда.
Ҳукумат маълумотларига кўра, релиз вақтидан буён Канадада зудлик билан қайтарилиши сўралаётган 21 953 та қурилма сотилган.
Айни пайтда Note 7’ни ўнлаб авиакомпаниялар самолётларида қувватлаш ва ёқиш мумкин эмас, Samsung компанияси эса, ОАВлар ёзишича, фойдаланувчиларни потенциал хавфли смартфонларни тезроқ топширишга ундаш мақсадида қурилмани масофадан туриб ўчириб қўйишни бошлаши мумкин.
Изоҳ (0)