Франция марказий қисмидаги қамоқхонада маҳбусларнинг исёни бостирилди, ҳеч ким жабрланмади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
AFP агентлигининг Пуатье шаҳри ғарбидаги Вивон қамоқхонасидаги манбаларга таяниб маълум қилишича, ўнлаб маҳбуслар камераларни тарк этган ва тартибсизликларни бошлаган.
«Икки маҳбус назоратчидан калитларни ўғирлаб, барча эшикларни очишга муваффақ бўлди. Маҳбуслар қамоқхона биноларидан бирида ёнғин уюштирди ва ҳамма нарсани синдириб ташлади», — дея таъкидлади муассасанинг расмий вакили Эммануэль Жиро. Бошқа манбага кўра, 60 нафарга яқин маҳбус камераларига қайтишдан бош тортди.
Кейинчалик ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этди. Беш соатга чўзилган исён чоғи ҳеч ким жабрланмагани, ҳозирда тартиб тиклангани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)