Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп ёрдамчилари ва сайловолди кампанияси иштирокчиларига рақиби Ҳиллари Клинтоннинг касаллиги ҳақида ижтимоий тармоқларда ҳеч қандай салбий фикрлар билдирмаслик юзасидан кўрсатма берди. Миллиардернинг ўзи ва атрофидагилар ушбу вазиятга ҳурмат билан муносабатда бўлишга қарор қилди, дея хабар беради «РБК».
CNN телекомпаниясига кўра, Трамп 11 сентябрь терактларининг 15 йиллиги муносабати билан Twitter’даги саҳифасида сайловолди чиқишларидан тийилган, якшанба куни бўлиб ўтган маросимда ҳам сукут сақлашни лозим топган.
Изоҳ (0)