АҚШ президентлигига Республикачилардан номзод Дональд Трамп рақиби, пневмония туфайли сайловолди кампаниясини вақтинчалик тўхтатган Ҳиллари Клинтонга тезроқ тузалиб кетишни тилади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Миллиардер сайловолди дебатларида Клинтон билан учрашишига умид билдирди.
«Йўтал бир ҳафта олдин ҳам бор эди, шу боис ўша пайтдаёқ пневмония бўлганидан гумоним бор. У тузалиб кетишига, пойгага қайтишига ва биз сайловолди дебатларида учрашишимизга умид қиламан», — деди у.
Бундан ташқари, Трамп яқинда тиббий кўрикдан ўтганини маълум қилиб, унинг натижаларини чоп этишга ваъда берди.
Илгарироқ Трамп ўз штабига Клинтоннинг касаллиги мавзусидан фойдаланмасликка кўрсатма бергани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)